Туркия вице-президентлигига номзод Имомўғли тошбўрон қилинди

Олам

image

Кеча, 7 май куни Туркиянинг Эрзурум шаҳрида номаълум шахсларнинг мухолифат митингига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 9 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.

Йиғилишда сўзга чиққан Истанбул ҳокими Экрем Имомўғлига номаълум шахслар томонидан тош отилган. Шунингдек, ҳужум оқибатида партия автобусига зарар етган.

Имомўғли воқеа учун Эрзурум аҳолисини масъул деб ҳисобламаслигини, бироқ ҳаракатсизлик ва ҳужумнинг олдини олмагани учун шаҳар ва шу номдаги вилоят ҳокимини судга бермоқчи эканини таъкидлаган.

Шу билан бирга, у шифохонага жабрланганларни кўришга боришини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Экрем Имомўғли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг