Туркия ва Швеция ниҳоят келишиб олди. Эрдўған ниятига етди

Олам

image

Вильнюсда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон ва НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. 

Музокарачилар Стокгольмнинг Шимолий Атлантика альянсига кириши мавзусини муҳокама қилинган. Учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтган. 

Маслаҳатлашувлар НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ташаббуси билан ўтказилган. 

Учрашувда Швеция Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш жараёнини, жумладан турк фуқаролари учун виза режимини либераллаштириш ва Анқара ва Брюссель ўртасидаги Божхона иттифоқини янгилаш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаши билдирилган. 

Йиғилишнинг якуний билдиришномасига кўра, Туркия Швециянинг НАТОга қабул қилиниши ҳақидаги протоколларни мамлакат парламенти кўриб чиқиши учун юборади ва уларни ратификация қилиш учун яқиндан ҳамкорлик қилади. 

Мулоқот чоғида Швеция YPG/PYD ва ФЕТО террор ташкилотларини қўллаб-қувватламаслигини тасдиқлаган. 

Туркия, Швеция етакчилари ва НАТО Бош котиби ўртасида бўлиб ўтган йиғилишда Шимолий Атлантика иттифоқидаги иттифоқчилар ўртасида мудофаа саноатида таъминот ва сармоявий тўсиқларни олиб ташлаш, санкцияларни бекор қилиш устида ишлашга қарор қилинган. 

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, Туркия ва Швециянинг икки томонлама хавфсизлик механизмини ташкил этишини айтган. Блок раҳбари, шунингдек, НАТО тарихида биринчи марта терроризмга қарши кураш бўйича махсус координатор тайинланишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттифоқи Туркияни ЕИга тўлақонли аъзо қилиш учун ҳаракат қилса, Анқара Швециянинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлашини айтганди. Шундан сўнг НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Шимолий Атлантика альянси Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишга интилишини қўллаб-қувватлашини билдирди.

2022 йил 28 июнь куни Мадридда НАТОнинг аввалги саммити бошланишидан олдин Эрдўған, Финляндия президенти Саули Ниинистё, ўша пайтдаги Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон ва Альянс Бош котиби Йенс Столтенберг ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Меморандум имзоланди, бу ўзига хос йўл харитаси бўлиб, Стокгольм ва Хельсинкига НАТОга қўшилиш имконини берди. 31 март куни Туркия парламенти Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни маъқуллади, мамлакат 4 апрелда альянсга аъзо бўлди. Шу билан бирга, турк қонунчилари Стокгольмдан терроризмга қарши кураш бўйича Мадрид меморандумининг барча бандларига риоя қилишни талаб қилиб, Швециянинг альянсга кириши ҳақидаги протоколни қабул қилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Ражаб Тойиб Эрдўған Йенс Столтенберг Ульф Кристерссон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг