Туркия ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистонга келяпти
Олам
−
01 Август 2022
5217Эртага, 2 август куни “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг бўлажак биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ва Жайҳун Байрамов Ўзбекистонга келмоқда.
Расмий Тошкентнинг маълум қилишича, тадбирда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирок этади.
Томонлар Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги минтақавий ва халқаро сиёсат, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар ва транспорт соҳаларидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.
Учрашув давомида мазкур йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилади.
Тадбир якунида Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Ўзбекистонга келиб, Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь