Туркия ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистонга келяпти
World
−
01 August 2022 6184 1 minute
Эртага, 2 август куни “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг бўлажак биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ва Жайҳун Байрамов Ўзбекистонга келмоқда.
Расмий Тошкентнинг маълум қилишича, тадбирда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирок этади.
Томонлар Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги минтақавий ва халқаро сиёсат, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар ва транспорт соҳаларидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.
Учрашув давомида мазкур йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилади.
Тадбир якунида Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Ўзбекистонга келиб, Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September