Туркия ва Қатар “Толибон” билан Қобул аэропортини бошқариш бўйича келишиб олди
Олам
−
25 Декабрь 2021
4405Туркия ва Қатар “Толибон” маъмурияти билан Афғонистон пойтахти Қобулдаги халқаро аэропорт ва мамлакатдаги яна тўртта ҳаво портини бошқариш бўйича принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берган.
Қайд этилишича, аэропорт фаолияти бўйича “самарали музокаралар” чоғида томонлар яқин кунларда тафсилотларни ишлаб чиқиш ва техник қўмиталар даражасида маслаҳатлашувларни давом эттириш учун умумий техник гуруҳларни яратиш бўйича консенсусга эришган.
Таъкидланишича, турк-қатар делегацияси Қобулдан Доҳага жўнаб кетади ва у ерда ҳамкорликда ишлашни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” ҳаракати жорий йилнинг август ойида Туркияга Қобул аэропортининг фуқаролик бошқарувида иштирок этишни таклиф қилганди.