Туркия ва Арманистон ўртасида илк учрашув қачон ўтказилиши маълум бўлди
Олам
−
31 Декабрь 2021
4610Туркия ва Арманистон махсус вакилларининг биринчи учрашуви январь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу маълум қилди.
“Сана ҳозирча номаълум, аммо у (учрашув — таҳр.) январь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда”, деган Чавушўғлу.
Жорий йилнинг декабрь ойи бошида Чавушўғлу Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш учун томонлар тез орада ўзаро махсус вакилларни тайинлаши, Ереван билан чартер рейслари ҳам очилишини айтган эди. Вазирнинг қайд этишича, Анқара Туркия ва Арманистон авиакомпанияларининг Истанбул – Ереван – Истанбул рейслари бўйича аризаларини кўриб чиқмоқда.
Туркия Транспорт ва инфратузилма вазири Адил Караисмаилўғлунинг маълум қилишича, Туркиянинг Pegasus авиакомпанияси яқин кунларда Истанбул ва Ереван ўртасида парвозларни амалга оширишни бошлайди.
Маълумот ўрнида, Туркия ва Арманистон ўртасида дипломатик алоқалар йўқ, икки давлат ўртасидаги чегара Анқара ташаббуси билан 1993 йилдан бери ёпилган. Мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг мураккаблашишига Анқаранинг Қорабоғ муаммоси бўйича Озарбайжон позициясини қўллаб-қувватлаши ва Арманистоннинг 1915 йилда Усмонли империясида юз берган этник можарони халқаро даражада "геноцид" деб тан олишга эришиш йўлидаги уринишлари билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар сабаб бўлмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь