Туркия ва АҚШнинг янги маъмурияти ўртасида илк музокаралар ўтказилди
Олам
−
03 Февраль 2021
2838Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Матбуот котиби Иброҳим Калин ва АҚШ Президенти Жо Байденнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан ўртасида музокара ўтказилди. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги хабар берган.
Телефон орқали ўтказилган ушбу суҳбат Туркия Президенти идораси ва Американинг янги раҳбари маъмурияти ўртасидаги биринчи алоқа бўлган.
Таъкидланишича, Калин ва Салливан Анқара ва Вашингтон, Сурия, Ливия, Шарқий Ўрта ер денгизи, Афғонистон, Тоғли Қорабоғ ва Кипр ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилган.
Шунингдек, суҳбатдошлар НАТОдаги иттифоқчиликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ва глобал тинчлик, барқарорликни таъминлаш чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жо Байден илк марта телефон орқали мулоқот қилганди.
LiveБарчаси