Туркия ўзининг сунъий йўлдошини коинотга учирди (видео)
Технология
−
09 Июль
3738Турк муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган Türksat 6А деб номланган биринчи маҳаллий сунъий йўлдош кеча, 8 июль куни Туркия вақти билан соат 02:30 да Space X Falcon 9 ракетаси билан 40-ракета мажмуасидан коинотга юборилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Türksat 6А алоқа сунъий йўлдоши Флорида штати Канаверал бурнидаги АҚШ ҳаво кучлари станциясидан учирилган. Флорида штатидаги Cape Canaveral космодромида ўтказилган Türksat 6А сунъий йўлдошининг учириш маросимида мамлакат Транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғли, Мудофаа саноати кенгаши раҳбари Ҳалук Гўрғун, Türksat компанияси бош директори Ҳасан Ҳусейин Эрток иштирок этган.
Билдирилишича, бир неча марта ноқулай об-ҳаво шароити туфайли парвоз кечиктирилган, шунга қарамасдан учириш операцияси муваффақиятли якунланган.
Türksat 6А учирилганидан тахминан ярим соат ўтгач, ракетадан ажралиб чиқади. Биринчи сигнал сунъий йўлдош ракетадан ажралганидан кейин тахминан 70 дақиқадан сўнг қабул қилиниши кутилмоқда. Türksat 6А фазога муваффақиятли учирилгандан сўнг, орбита ва қуйи тизимларнинг барча назорати станциялар орқали амалга оширилади ва сунъий йўлдош 42 даража шарқий узунликдаги орбитасига космик саёҳатини бошлайди. Орбитага киргандан сўнг, орбитал синов босқичи бошланади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15