“Туркия уни тан олмайди” – Эрдўған АҚШга жавоб қайтаришга ваъда берди
Олам
−
02 Ноябрь 2019
9425Туркия парламенти АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Усмонли империясида арманлар геноциди тўғрисидаги резолюцияни қабул қилгани учун жавоб қайтаради. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.
“[Арман геноциди тўғрисидаги] резолюция бефойда. Туркия уни тан олмайди”, деди Эрдўған.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни АҚШ парламентининг вакиллар палатаси Усмонли тукрлар империясида арманлар қирғини уюштирилганини тан олганди. Резолюцияда америкаликларда 1915 йилдаги воқеа бўйича кўпроқ тасаввур уйғотиш ва маълумот бериш зарурлиги белгиланган.
Маълумот учун, 1915 йил 24 апрель куни арман геноцидининг бошланиш санаси ҳамда шу куни Истанбулдаги арман элитаси вакиллари қўлга олингани ва ўлдирилгани таъкидланади. Кейинги ойларда эса бу қирғин Ғарбий Арманистонда давом этиб, 1915 йилнинг июнь ойида якунлангани қайд этилган. Тарихий маълумотларга кўра, 1915-1923 йилларда 1,5 млн арман ўлдирилган.
Туркия бу воқеаларни геноцид сифатида тан олишдан бош тортади ва оммавий қирғинларда турли миллат вакиллари ўлдирилганини таъкидлайди.
Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Вакиллар палатаси резолюциясини расмий Анқаранинг Сурия шимолидаги ҳарбий операцияси учун “яроқсиз ва бўш” қасос деб атади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15