Туркия Туркманистоннинг илтимосини бажарди
Олам
−
15 Сентябрь 2022 15607 1 дақиқа
Туркия Туркманистон фуқаролари учун мамлакатга визасиз кириш режимини бекор қилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг “Resmi” газетасида хабар берилди.
Тегишли фармонни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған имзолаган. Фармонда виза режими қанча муддат амал қилиши кўрсатилмаган.
Фармон ҳукуматнинг 2007 йил 19 июлдаги қарорини бекор қилади. Унга кўра, Туркманистон фуқаролари Туркияда 30 кунгача сайёҳлик мақсадида визасиз қолишлари мумкин эди.
Аввалроқ, Туркманистон ҳукумати туркманлар учун визасиз режимни бекор қилиш талаби билан Туркияга мурожаат қилганди. Туркманистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, бу Туркманистон фуқароларининг Туркия Республикасида бўлиш қоидаларини такомиллаштириш ва уни тизимли асосда жорий этиш мақсадида шундай қилинган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь