Туркия сувсиз қолмоқда. Измирда сув инқирози кучайди
Олам
−
04 Август 7483 2 дақиқа
Жорий ҳафтадан Туркиянинг Измир вилоятида сув сарфи юқори бўлган ҳудудларда сув узилишлари бошланади. Бу ҳақда маҳаллий давлат ташкилотларига таяниб, “Son soz” хабар берди.
IZSU (Измир сув ва канализация бошқармаси) томонидан берилган маълумотга кўра, 6 август кечасидан бошлаб 6 соатлик сув узилишлари амалга оширилади. Узилишдан азият чекадиган маҳалла ва ҳудудлар ҳақида жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши кўзда тутилган.
Маълум қилинишича, Измирда юзага келган қурғоқчилик ва камайиб бораётган сув ресурслари сабабли аввал Чешме ҳудудида бошланган сув узилишлари эндиликда шаҳар марказида ҳам давом этади.
Шаҳарнинг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжининг катта қисмини қоплаб келаётган сув омборидаги сув захиралари минимал даражага тушиб қолган, Гўрдес сув омборидан эса бутунлай сув олинмаётгани таъкидланган. IZSU’га кўра, ерости сув манбалари (қудуқлар) ҳам қурғоқчилик сабабли жиддий даражада самарадорлигини йўқотган.
Баёнотда Измирда кунлик ўртача 700 минг куб метр сув сарфланиши маълум қилинган. Сув таъминотини назорат остида давом эттириш учун сув омборларидаги ичимлик суви захираси ёмғирли мавсумгача етиши учун кечки сув узилишларига зарурат туғилгани билдирилган.
Сув сарфи юқори бўлган ҳудудларда аҳоли ҳаётига минимал даражада таъсир қилиши учун 6 августдан бошлаб ҳар куни соат 23:00 дан 05:00 гача қисман сув узилишлари жорий этилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мельбурн университети олимлари ва уларнинг ҳамкасблари қуруқлик ва ер остидаги чучук сув ҳажмининг сезиларли даражада камайганини аниқлаганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь