Туркия Суриядаги операция сабаб яна бир тақиққа учради
Олам
−
16 Октябрь 2019
6102Канада Туркияга вақтинча қурол сотишни тўхтатди. Бунга Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси сабаб бўлди, деб хабар бермоқда France Press.
“Сўнгги воқеалар туфайли Канада вазирлик тақдим этган рўйхатга кўра, “назоратдаги товарлар” – асосан ҳарбий ускуналарни Туркияга экспорт қилишга рухсат беришни вақтинча тўхтатади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Туркия жорий йилнинг 9 октябрь куни Сурия шимолида “Тинчлик булоғи” ҳарбий операциясини бошлади. Ҳарбий амалиёт курд ҳарбий тузилмаларига қаратилган. Бироқ мазкур амалиёт Сурияда янги қочқинлар оқимини юзага келтирди.
Сурия Ҳукумати Туркия ҳужумларининг бешинчи кунида уларга қаршилик кўрсатишга қарор қилди. Сурия қўшинлари Ҳалабдан шимолроқдаги Манбижга юборилди.
Бундан ташқари, АҚШ Туркияни ўз мақсадидан воз кечишга кўндириш учун унга қарши санкциялар жорий қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь