Туркия Сулаймония билан ҳаво алоқаларини узди

Олам

image

Туркия ҳукумати Ироқдаги Сулаймония шаҳрига ёки шу шаҳардан  учаётган самолётлар учун ҳаво ҳудудини ёпди. Бу ҳақда бугун, 5 апрель куни Туркия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотда маълум қилинди.

“3 апрелдан бошлаб Туркия ҳаво ҳудуди Ироқнинг Сулаймония шаҳридаги халқаро аэропортга учиб-қўнадиган самолётларнинг фойдаланиши учун ёпилди. Бу қарор Сулаймонияда Курдистон ишчилар партияси террорчилик ташкилоти фаолияти фаоллашгани муносабати билан қабул қилинди”, дейилади вазирлик баёнотида.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Курдистон ишчилар партияси аъзоларининг аэропорт биносига кириши ва шунга мос равишда парвозлар учун таҳдид мавжудлигига ишора қилмоқда.

Манбага кўра, мазкур тақиқ 3 июлгача амал қилади ва Сулаймониядаги вазиятга қараб узайтирилиши ҳам мумкин. Шунинг учун расмий Анқара вазиятни яқиндан кузатиб боришини маълум қилган.

Маълумот учун, Курдистон ишчилар партияси ва унинг Ироқ ҳамда Суриядаги бўлинмалари, шунингдек, унга алоқадор ташкилотлар Туркияда террорчилар рўйхатига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ироқ Сулаймония Курдистон ишчилар партияси ҳаво алоқалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг