Туркия ШҲТга қўшиладими?

Олам

image

Туркия Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш имконияти ҳақида изоҳ бермаяпти, чунки тегишли таклифнома олмаган. Бу ҳақда бугун, 14 сентябрь куни Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли баёнот берди. 

“Биз Шанхай ҳамкорлик ташкилотида мулоқот бўйича ҳамкор мақомига эгамиз. Биз ушбу мақом остида махсус меҳмон сифатида таклиф этилдик. Натижада биз ушбу минтақа билан алоқаларимизни ривожлантирмоқдамиз. Аъзолик тўғрисида қарор қабул қилинмаган. Ҳеч қандай таклиф йўқ, шунинг учун мен тахминларга изоҳ беришни хоҳламайман”, дейди Туркия ташқи идораси раҳбари.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий халқаро ассоциация бўлиб, унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. 2004 йилдан бери ШҲТ БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомида.

Эслатиб ўтамиз, Шайхай ҳамкорлик ташкилотининг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтадиган саммитида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон, Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон давлат ҳамда ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган. 

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин аллақачон Самарқандга етиб келди. 

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян эса озар-арман чегарасидаги қуролли тўқнашув сабаб саммитда иштирок этмаслигини билдирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ШҲТ

Баҳолаганлар

414

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг