Туркия Россия газини Исроил газига алмаштира оладими?
Олам
−
26 Май 2022
7912Туркия ҳозирги босқичда Россия табиий газидан воз кечмоқчи эмас, бироқ энергетика масаласини Исроилдаги ҳамкасблари билан муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Исроилга қилган ташрифи чоғида айтиб ўтди.
“Энергетика масаласи [Туркия ва Исроил] Энергетика вазирлари ўртасида муҳокама қилинади. Агар Исроил Европага тўлиқ ҳажмда газ экспортини йўлга қўйса, Туркия ягона иқтисодий йўлакка айланади. Бизда энергия хавфсизлиги нуқтаи назаридан ҳозирча ҳеч қандай муаммо йўқ, Россиядан газ сотиб олмаслик тўғрисида эса қарор қилинмаган”, дейди Мавлуд Чавушўғли.
Аввалроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара Россия табиий газидан воз кечишга қодир эмаслигини айтган эди.
“Табиий газнинг 50 фоизини Россиядан оламиз. Биз учун бу стратегик масала. Биз уларни буза олмаймиз”, дея таъкидлаган эди у турк ёшлари билан бўлган учрашувда.
Шунингдек, у Украинадаги вазият туфайли Россия Президенти Владимир Путин билан муносабатларни узиш ниятида эмаслигини ҳам қўшимча қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь