Эрдўған Россияга ёқадиган учта баёнот берди

Олам 25098
image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украинадаги вазият туфайли Россия Президенти Владимир Путин билан муносабатларни узиш ниятида эмас. Бу ҳақда унинг ўзи бугун, 19 май куни Анқарада бўлиб ўтган турк ёшлари билан учрашувда маълум қилди.

“Биз Россия билан ҳам, Украина билан ҳам муносабатларда мувозанатли сиёсат олиб боряпмиз. Менинг жаноб Путин билан ҳам, жаноб Зеленский билан ҳам алоқаларни узиш ниятим йўқ”, дейди Эрдўған 

Эрдўғаннинг қўшимча қилишича, Анқара Россия табиий газидан воз кечишга қодир эмас.

“Табиий газнинг 50 фоизини Россиядан оламиз. Биз учун бу стратегик масала. Биз уларни буза олмаймиз”, дея таъкидлаган у.

Туркия етакчисининг сўзларига кўра, Анқара Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришини қўллаб-қувватламайди.

“Дўстларимизга Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига “йўқ” дейишимизни айтдик. Ва биз бунга амал қилишда давом этамиз. НАТОда террорчилик ташкилотларининг бўлишига йўл қўймаймиз. Бу давлатлар Курдистон ишчилар партияси ва “Ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари”нинг уйи. Туркия “терроризм ўчоғи” бўлган Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилиш ваколатига эга”, дейди Эрдўған.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1837
Рейтинг: 2.9
t
×