Туркия разведкаси раҳбари Мирзиёев қабулида бўлади

Жамият

image

Бугун, 12 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан, Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегация билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, Туркия делегацияси Ўзбекистон Президентининг жорий йил 6-7 июнь кунлари ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ Тошкентга келади.

Шунингдек, икки томонлама музокаралар ҳамда ташқи сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Билдирилишича, учрашувларда икки мамлакат етакчиларининг қарорларини амалга ошириш, хавфсизлик учун замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашда ўзаро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

“Таъкидлаш жоизки, бундай форматдаги учрашувлар илк бор ўтказилмоқда ҳамда Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг устувор йўналишларида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия разведка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made