Туркия президентлигига номзодлардан бири “ўйин”дан чиқди
Олам
−
11 Май 2023
11198Туркияда президентлик пойгаси иштирокчиси Муҳаррам Инже сайловга уч кун қолганида ўз номзодини қайтариб олди. Инже ўзининг “Ватан” партияси идораси олдида ўтказилган матбуот анжуманида президентлик сайловларида иштирок этишдан бош тортганини айтди. Бу ҳақда “Haberturk” нашри маълум қилди.
Инженинг айтишича, у сўнгги 45 кун ичида туҳмат ва ёлғон айбловлар оқимига дучор бўлган. Собиқ номзод шу сабабдан ҳам президенлтик сайловига номзодини қайтариб олмоқчи эканини билдирган.
“Туман ва вилоят ҳокимликларида ишладим, беш муддат депутат бўлдим, президентликка номзод бўлдим, партия туздим. Аммо сўнгги 45 кун ичида кўрганларимни ҳеч қачон кўрмаганман”, дейди у.
Муҳаррам Инже, шунингдек, сайловчиларни парламент сайловларида “Ватан” партиясига овоз беришга чақирган.
Қайд этиш жоиз, эндиликда Туркияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Ражаб Тойиб Эрдўған, Камол Қиличдорўғли ва Синан Оган иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда ижтимоий тадқиқот марказлари одамлар орасида сўровномалар ўтказмоқда. Кутилаётган сайловлардан икки ҳафта олдин мухолиф сайловчилар Камол Қиличдорўғли атрофида бирлашиш тенденциясини кўрсата бошлаган. Тадқиқотлар натижаларига кўра, Қиличдорўғли биринчи тур тақсимотида 47,4 фоиз овоз билан Эрдўғандан 3 балл олдинга чиққан.
LiveБарчаси