Туркия парламентида депутатлар яна муштлашиб кетди (видео)

Олам

image

Кеча, 11 февраль куни Туркия парламенти – Буюк Миллат Мажлисининг ялпи мажлислар залида муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “Haberturk” хабар берди.

Депутатлар ўртасидаги кескинликка эълон қилинган Президент қарори сабаб бўлган. Унга кўра, Эрзурум вилояти губернатори Мустафо Чифтичи Ички ишлар вазири, Истанбул прокурори Акин Гурлек эса Адлия вазири этиб тайинланган. Янги Адлия вазирининг қасамёд маросими чоғида тортишув тўқнашувга айланиб кетган.

Туркия депутатлари собиқ прокурор сиёсат билан шуғулланмаслиги кераклигини билдирган. Адолат ва тараққиёт партияси фракцияси раиси ўринбосари Абдулҳамит Гул эса қасамёд маросими, албатта ўтказилиши лозимлигини таъкидлаган. Янги вазир минбарга чиқмоқчи бўлганида, депутатлар бунга тўсқинлик қилишга уринган. Вазият қисқа фурсатда кескинлашиб, баҳслар тугаб, Акин Гурлек тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида муштлашув бошланган.

Асосан тўқнашув жамоавий тарзда – Республика-халқ партияси ҳамда Адолат ва тараққиёт партияси депутатлари ўртасида кечган. Республика-халқ партияси вакили Маҳмут Танал ҳамда Адолат ва тараққиёт партияси депутати Усмон Гекчек эса алоҳида муштлашган. Муштлашув вақтида Туркия Конституцияси рисолалари ҳавога отилгани рамзий манзара ҳосил қилган.

Охир-оқибат Акин Гурлек партиядошлари қуршови ва қўриқлови остида қасамёд қабул қилган. У Истанбул бош прокурори лавозимида ишлаган даврида кўплаб шов-шувли суд жараёнларига, жумладан мухолифатдаги Республика-халқ партияси аъзоларига қарши ишлар бўйича судларга раислик қилган. Мухолифатга кўра, унинг қарорлари сиёсий мотивларга эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Туркия Буюк Миллат Мажлиси Бош мажлисида депутатлар ўртасида жанжал келиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия парламент Буюк Миллат Мажлиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг