Туркия парламенти фаолиятини тўхтатди
Олам
−
06 Февраль 2023 14737 1 дақиқа
Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) мамлакат жануби-шарқида рўй берган вайронкор зилзила туфайли бир ҳафтага ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда бугун, 6 февраль куни иқтидордаги “Адолат ва тараққиёт” партияси парламентдаги фракцияси раҳбари Мустафо Элиташ маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қарор парламентда вакиллик қилган барча сиёсий партиялар томонидан қўллаб-қувватланган.
Элиташ, қонунчилар зилзиладан жабр кўрган фуқароларга ёрдам бериш учун фалокат ҳудудида бўлишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни эрталаб Туркияда 7 8 магнитудали зилзила содир бўлди. Тошкент вақти билан соат 19:00 ҳолатига кўра, кетма-кет силкинишлар оқибатида 1121 киши ҳалок бўлган, 7634 киши жароҳатланган. Силканишлар Сурия, Ливан ва Кипр каби бир қанча қўшни мамлакатларда ҳам сезилди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь