Туркия, Озарбайжон ва Грузия  ўртасида кенг қамровли декларация имзоланди

Олам

image

Озарбайжон, Туркия ва Грузия Ташқи ишлар вазирлари – Жайҳун Байрамов, Хоқон Фидан ва Илья Дарчиашвили ўртасида имзолаган Баку декларацияси матни эълон қилинди. Бу ҳақда кеча, 15 март куни Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳужжатда давлатлар ўртасида дўстлик ва тарихий ришталарга, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган мустаҳкам муносабатлар мавжудлиги, стратегик шериклик даражасида ўзаро манфаатли барча йўналишлар, жумладан, сиёсий, иқтисодий, савдо, тинчлик ва хавфсизлик, фан-техника ва маданият соҳаларида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш қайд этилган. 

Шунингдек, мамлакатлар дуч келаётган муаммолар ва таҳдидларни, шу жумладан, терроризмнинг барча шакллари ва кўринишлари, киберҳужумлар ва урушнинг гибрид шаклларидаги таҳдидларини тан олган. 

Улар минтақавий иқтисодий профилни мустаҳкамлаш учун савдо ва инвестиция фаолиятини жадаллаштиришга келишган.

Озарбайжон ҳукумати ва халқи билан можародан зарар кўрган ҳудудларни тиклаш ва қайта қуриш ҳаракатларида бирдамлик билдириш қайд этилган.

Шунингдек, 2023 йилнинг 6 февралида Туркиянинг жануби-шарқий минтақасида минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган, жароҳатлаган ва оғир вайронагарчиликларга сабаб бўлган икки ҳалокатли зилзила, шунингдек, сўнгги 6 йил ичида Туркияга қарши содир этилган қатор террорчилик ҳаракатлари муносабати билан турк халқи билан ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни билдирган ҳолда, давлатлар бир-бирларининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва чегаралари дахлсизлигини қатъий ва сўзсиз қўллаб-қувватлашларини таъкидладлаган. 

Қолаверса, вазирлар Озарбайжон Республикасининг давлат чегаралари доирасида суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тўлиқ тикланганини олқишлаб, Озарбайжон ҳукуматининг можародан кейинги тикланиш ва қайта қуриш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашларини тасдиқлаган.

Ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган ҳудудларда зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақириш, Ғазога дархол, тўсиқсиз, барқарор ва етарли даражада гуманитар ёрдам етказилиши ҳамда Яқин Шарқда мустаҳкам тинчлик ўрнатишга қаратилган ҳақиқий тинчлик жараёнини қайта бошлаш муҳимлиги урғуланган.

Грузиянинг халқаро тан олинган чегаралари доирасида ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тиклаш ниҳоятда зарур экани билдирилган ҳамда терроризмнинг барча шакллари ва кўринишларига, трансмиллий уюшган жиноятчиликка, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига, одам савдосига, мигрантлар контрабандасига, жиноий даромадларни легаллаштиришга, маданий ва тарихий меросга қарши жиноятлар ва кибержиноятларга қарши курашиш учун тегишли халқаро ва минтақавий ҳужжатларга мувофиқ ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қарор қабул қилинган.

Давлатларнинг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш йўналишида муҳим қадамлар қўйилиши, жумладан, Озарбайжон, Грузия ва Туркия ҳудудлари орқали ўтувчи темир йўл мултимодал транспорт йўлаги – Транскаспий Шарқ-Ғарб ўрта йўлаги, халқаро транзит тизимига интеграциялашув саъй-ҳаракатлари ҳам эсга олинган, шунингдек, Осиё ва Европа ўртасидаги рақобатбардош транспортни осонлаштиришда Темир ипак йўлининг бир қисми сифатида Баку-Тбилиси-Карс темир йўли ва Мармарай лойиҳасининг муҳим роли таъкидланган. Улар темир йўл линиясининг “Марабда-Картсахи” участкасида реставрация, реконструкция ва кенгайтириш ишларини муддатидан олдин якунлаш ва темир йўл линиясини 2024 йилда тўлиқ ишга тушириш муҳимлигини ва транспорт-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш вақти келганини қайд этган.

Транспорт, савдо, яшил энергия ва кам углеродли технологиялар, шу жумладан ҳаво, темир йўл, автомобиль ва минтақавий алоқаларни яхшилаш ва мустаҳкамлаш орқали энергетика, шунингдек, одамлар ўртасидаги алоқалар, таълим, ижтимоий ва маданий алмашинув, туризм ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга, жанубий газ йўлаги ҳамда табиий газ ҳажмини оширишга қаратилган энергетика лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Туркия халқаро мултимодал транспорт ва транзит йўналишида иштирок этувчи давлатларнинг темирйўл идоралари раҳбарлари Ашхободда юк ташиш ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Туркия Озарбайжон декларация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг