Туркия Марказий банк бошқарувига илк бор аёл раҳбар тайинланди
World
−
10 June 2023 6194 1 minute
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 44 ёшли Ҳафиза Гае Эрканни мамлакат марказий банки раҳбари этиб тайинлади. У бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлади. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.
Туркия Марказий банки раҳбари сифатида у ҳозирда Туркия банк фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бошқармасини бошқарадиган Шаҳап Кавжиўғлининг ўрнини эгаллайди.
“Financial Times” нашрига кўра, Эрканнинг тайинланиши Эрдўғаннинг инфляцияни секинлаштириш ва мамлакатни тарк этган хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида асосий ставкани сезиларли даражада ошириш истагидан дарак беради.
Маълумот учун, Эркан АҚШнинг Принстон университетини молия муҳандислиги йўналишида тамомлаб, Гарвард ва Стэнфорд университетларида қўшимча молиявий соҳалар бўйича таълим олган. Американинг First Republiс Bank ва Goldman Sachsбанкларида (у кетганидан бир йил ўтиб банк банкрот бўлган) юқори лавозимларда ишлаган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August