Туркия мамлакат учун керакли вақтда қуруқликдаги операцияни бошлайди
Олам
−
23 Ноябрь 2022
2962Туркия ҳужумларга алоқадор барча шахсларни зудлик билан тергов қилиш ва жавобгарликка тортиш учун барча имкониятларга эга. Бу ҳақда бугун, 23 ноябрь куни Анқарада бўлиб ўтган ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилишидаги нутқида Президент Ражаб Тойиб Эрдўған сўз очди.
Туркия давлати раҳбари Истанбулда 6 кишининг ҳаётига зомин бўлган теракт, шунингдек, Сурия ҳудудидан мамлакатнинг чегарадош ҳудудларини ўққа тутиб, икки тинч фуқаронинг ўлимига сабаб бўлганига эътибор қаратди.
Президентнинг таъкидлашича, тергов натижасида Истанбулдаги теракт ташкилотчилари – Сурия ҳудудида фаолият юритган террорчилар бўлиб чиққан.
Давлат раҳбари сўнгги йилларда чегарадош Ҳатай, Газиантеп, Килис, Шонлиурфа ва Ширнак вилоятлари ҳудудлари 764 марта ракета ва миномётлардан ўққа тутилганини, бунинг оқибатида 32 нафар Туркия фуқароси ҳалок бўлганини, яна 261 нафари яраланганини эслатди.
“Туркия ҳудудида террорчилик фаолиятини амалга ошириш имкониятларининг заифлашиши фонида Курдистон ишчилар партияси жангарилари мамлакатимизнинг чегарадош аҳоли пунктларини ўққа тутмоқда. Агар 2015 йилда террорчилар Туркияда 26 та теракт уюштирган бўлса, сўнгги йилларда бу кўрсаткич 2-3 тага камайди”, дейди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, айрим кучларнинг (мамлакатларнинг) ўзлари назорати остидаги Сурия ҳудудларидан Туркияга таҳдиднинг йўл қўйилмаслиги ҳақидаги кафолатлари гаплигича қолмоқда. Айни пайтда Туркия томонидан айтилган ҳар бир баёнот инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатларга асосланган ва аниқ бир сабаби бор.
“Агар Сурия келишувлари бўйича томонлар ўз мажбуриятларини [чегара ҳудудларини террорчилардан тозалаш – таҳр.] бажармаса, Туркия миллий хавфсизликка таҳдидларни ўз-ўзидан бартараф этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, дея таъкидлади Туркия раҳбари.
Президентга кўра, Туркия мамлакат учун энг муносиб вақтда қуруқликдаги аксилтеррор операциясини бошлайди,.
Президент Эрдўған Анқарага қаратилган босим ва ҳужумларнинг асл сабаби Туркиянинг минтақавий етакчи сифатидаги мавқеининг мустаҳкамланиши эканлигини таъкидлади.
“Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларда биз тарафкашликка дуч келдик. Худди шу нарса Туркиянинг F-35 дастуридаги иштироки билан инқироз даврида содир бўлди. Туркия ҳудудидан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини олиб чиқиш вақтида, Кипр бўйича мулоқот чоғида, миграция ва энергетика соҳаларида ҳам икки томонлама стандартларга гувоҳ бўлдик”, дейди давлат раҳбари.
LiveБарчаси