Туркия Қримга яқинлашмоқда, Украина ҳавотирда
Олам
−
04 Октябрь 2019
5170Кеча, 3 октябрь куни Туркия-Қрим иқтисодий форуми илк маротаба Истанбулда бўлиб ўтди. Бу ҳақда Иносми хабар бермоқда.
Туркия билан Қрим ўртасидаги савдо-сотиқнинг кенгайиши Туркия ва Россия ўртасидаги савдо ҳажмини 100 миллиард долларга етказишда муҳим рол ўйнайди. Бироқ, ҳамма бундай амбициялардан мамнун эмас: Украинанинг форумга тўсқинлик қилишга уринишлари қайд этилди.
Туркия ва Қрим ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ва тижоратнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаган ҳолда Истанбулда Туркия-Қрим иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Қримни ривожлантириш жамғармаси, Россия Федерациясининг жанубий федерал округининг табиий ресурсларни ривожлантириш соҳасидаги экспорт, импорт ва сармоялар маркази, "Гёрев" холдинг, шунингдек, Қримнинг халқаро дўстлари уюшмаси, бизнес вакиллари иштирокида ташкил этилган форумда бизнес вакиллари ўзаро фикр алмашди.
Форумнинг очилишида сўзга чиққан Қрим Тараққиёт Жамғармаси раиси Унвер Сель Туркия-Қрим Иқтисодий Форуми биринчи маротаба ўтказилаётганини ва Туркия билан Қрим ўртасидаги савдо-сотиқни кенгайтириш ушбу мақсадга эришишда муҳим роль ўйнашини таъкидлади. Сель, Украинанинг форумга тўсқинлик қилиш уринишлари ҳақида хабар берар экан, Туркиянинг Украинадаги элчихонаси Туркия ва Қрим ўртасидаги муносабатларни ривожланишига тўсқинлик қилиш учун ҳаракат қилганини таъкидлади.
Форумнинг биринчи қисмида Қрим ишбилармонлари сўзга чиқди. Россия Федерациясининг жанубий федерал округининг табиий ресурсларни ривожлантириш соҳасидаги экспорт, импорт ва инвестициялар маркази вакили Наталья Николаевна ўз нутқида яхши янгиликни айтди: келгуси бир ярим ой ичида Туркия ва Қрим ўртасида юк ташиш бошланади. Унинг сўзларига кўра, энди Қримда пул ўтказмалари евро, юан, доллар ва рублда амалга оширилади. Яқин орада Сурия билан янги битимлар тузиш ҳам мумкин.
Маърузаларда Туркия билан Қрим ўртасида қардошлик алоқалари мавжудлиги таъкидланди. Қрим Туркиянинг укаси. Қрим — бу имкониятлар мамлакати экани айтилди.
Қрим Тараққиёт Жамғармаси раҳбари Унвер Сельга кўра, Россия билан самолёт инқирозидан кейин муносабатлар ёмонлашганда, Туркиянинг Қрим билан алоқалари узилганини эслади. Унинг сўзларига кўра, форумда икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди. У, “Туркия НAТО аъзоси. Туркия ЕИ билан ҳамкорлик қилмоқда. Туркия Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олмайди. Aммо Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар ривожланмоқда.
Биродарлар,Туркиянинг диндошлари Қримда яшайди. Туркия ушбу одамлар билан икки томонлама мулоқотни йўлга қўйиши, Қримнинг ривожланишига ҳисса қўшиши ва ушбу бозорнинг имтиёзларидан баҳраманд бўлиши керак. Биз Туркияни таклиф қиламиз. Қрим халқаро кучлар фойдаланадиган материалга айланмаслиги керак. Қрим ярим оролида тинчлик бўлсин. Қрим Россияга оммавий овоз бериш натижасида қўшилди. Қрим халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан фойдаланган. Қримнинг хавфсизлиги бу бутун дунёнинг хавфсизлигидир. Қримда босим йўқ, уруш ҳам йўқ. Қани, бориб ўзлари кўришсин", деди Унвер Сель
Дастурнинг иккинчи қисми ўз компанияларини тақдим этган туркиялик ишбилармонлар томонидан тайёрланган. "Гёрев" холдинг бошқаруви раиси Тугай Шен ўз нутқида Қрим Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унга кўра, Қрим "Aтлантика тизимининг пойдевори"дан кўра Россия Федерациясининг "фахрий аъзоси" бўлишни афзал кўрди.
"Қрим сармоядорлар ва шерик компанияларга, шу жумладан Туркия олдинда турган соҳаларга муҳтож", деди Шен. Шеннинг сўзларига кўра, Туркия Россия ва бошқа дўстона давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш учун Қрим Россия ҳудуди эканини, шунингдек, Aбхазия Республикасини тан олишини эълон қилиши керак.
Шен ушбу қадамлардан кейин Россия ҳам ўз навбатида Шимолий Кипр Турк Республикасини тан олиш учун чоралар кўришига ишонч билдирди. Шен ўз нутқини олқишлар билан якунлади: “Туркиянинг бу қадамларни қўйишига ҳеч қандай қонуний тўсиқлар йўқ. Aслида Туркия энди НAТО мамлакати эмас ”, деди Тугай Шен.
LiveБарчаси