Туркия Қора денгизда янги йирик газ конини топди — Эрдўған
Олам
−
05 Июнь 2021
6475Туркия Қора денгиздан янги йирик газ конини топди. Унда 135 млрд куб метр газ борлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қор денгиздаги Филёс порти ва табиий газ конларини эксплуатация қилиш иншоотига поёдевор қўйиш маросимидаги нутқида маълум қилган.
“Бизнинг “Фотиҳ” бурғулаш кемамиз Сакаря минтақасидаги Амасра-1 қудуғида янги 135 миллиард куб метрли табиий газ конини топди”, деган Эрдўған.
Туркия етакчиси Қора денгизда аниқланган жами табиий газ захрилари миқдори 540 миллиард куб метрга етганини қўшимча қилди. Асосийси Амасра-1 қудуғи атрофида бурғулаш ишлари давом эттириляпти ва яна яхши янгиликлар бўлиши мумкин.
Президент Эрдўған денгиздаги табиий газни қуруқликка олиб чиқиш уч босқичда амалга оширилишини таъкидлади. Биринчи босқичда денгиз тубида газ қазиб олиш тизимлари жойлаштирилади, иккинчи босқичда газ қуруқликда қайта ишланади ва фойдаланишга тайёрланади. Сўнгги, учинчи босқичда денгиздаги тизим ва қуруқликдаги объектлар ўртасида боғловчи қувурлар ўтказилади.
Презиеднт мамлакатнинг 2023 йилга мўлжалланган мақсадларига киритилган Филёс бандаргоҳи Туркияни дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари ўнталигига олиб борадиган муҳим инфратузилмалардан бири эканини таъкидлади.