Туркия қирғоқлари яқинидан 84 нафар ноқонуний муҳожир қутқариб олинди
Олам
−
04 Июль 2023
2593Туркия шимоли-ғарбидаги Чаноққалъа вилоятининг Айважик тумани қирғоқлари яқинидаги Эгей денгизидан жами 84 нафар ноқонуний муҳожир қутқариб олинди. Бу ҳақда Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси маълумотларига таяниб, “Central Asia” нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, резина қайиқда бўлган афғонистонлик муҳожирлар Греция томонидан Туркия ҳудудий сувларига чиқариб юборилган.
Жорий йилнинг 1 июль куни маҳаллий вақт билан соат 04:50 да Туркия қирғоқ қўриқлаш хизмати Айважик минтақасида бортида кўплаб қочқинлар бўлган қайиқ борлиги ҳақида хабар келиб тушган. Тегишли маълумотлар олинганидан сўнг Туркия қирғоқ қўриқлаш хизматининг ТCСГ-6 катери воқеа жойига жўнатилган ҳамда операция натижасида 37 киши қутқариб қолинган.
Иккинчи хабар шу куни маҳаллий вақт билан 12:24 да келиб тушган. Бу сафар Туркия қирғоқ қўриқлаш хизмати 47 нафар ноқонуний муҳожирни қутқаришга муваффақ бўлган. Шундан сўнг барча 84 нафар ноқонуний мигрант маҳаллий миграция бошқармасига олиб кетилган.
LiveБарчаси