Туркия қачон Россияга қарши санкцияларга қўшилиши айтилди
Олам
−
14 Апрель 2022
17487Россияга қарши санкциялар БМТ томонидан маъқулланса, Анқара уларга амал қилишга мажбур бўлади. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди.
“Туркия халқаро қонунларга амал қилади, мувозанатли сиёсат олиб боради. Агар БМТ Россияга қарши санкцияларни маъқулласа, Туркия уларга амал қилишга мажбур бўлади”, деган у NTV телеканалига берган интервьюсида.
Чавушўғли, шунингдек, БМТни ислоҳ қилиш тарафдори эканини айтган. Унга кўра, Туркия Украинадаги вазият туфайли янги "совуқ уруш" белгиларини кўряпти.
“Украина ва Россия ўртасидаги уруш оқибатлари ва жорий қилинган санкциялар узоқ вақт давомида сезилади деб тахмин қиламиз. Бу [тикланиш жараёни] бироз вақт олади. Биз янги совуқ уруш белгиларини кўряпмиз, лекин принципиал ташқи сиёсат олиб боришда давом этаверамиз”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған яқин кунларда Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский билан Украинадаги вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилишни режалаштиряпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь