Туркия Исроилга 54 турдаги товарларни экспорт қилишни тўхтатди

Олам

image

Туркия Саноат ва савдо вазирлиги Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиб, анклав аҳолисининг гуманитар ёрдамдан фойдаланишини таъминлагунга қадар Исроилга 54 тоифадаги товарлар экспортига чекловлар жорий қилди. Экспорт чекловлари бугун, 9 апрель кунидан кучга кирди. Бу ҳақда Туркиянинг “Hurriyet” газетаси хабар берди.

Чекловлар турли пўлат ва алюминий маҳсулотлари, электр кабеллари, бўёқлар, лаклар, авиация ёқилғиси, мойлар, айрим турдаги ўғитлар ва саноат ускуналари экспортига тааллуқлидир. Рўйхатга металл буюмлар, оптик толали кабеллар, қурилиш материаллари ҳам киритилган.

Белгиланган чекловлар Ғазо секторида ўт очиш тўхтагунга қадар амал қилади. Вазирликнинг билдиришича, Исроилнинг анклавдаги ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолда БМТнинг учта резолюцияси ва Халқаро суднинг бир қарори қабул қилинган, улар мажбурийдир.

Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац эса Туркияни яҳудий давлати билан савдо келишувларини бузаётганликда, мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни эса ҲАМАС ҳаракати учун иқтисодий манфаатларни қурбон қилишда айблади.

Исроил Ташқи ишлар вазири “Туркияга сармоя киритишни тўхтатиш” ва “Туркиядан маҳсулот олиб кирилишига йўл қўймаслик” масалалари бўйича Америка Қўшма Штатларидаги бир қатор ташкилотлар билан алоқа ўрнатишга кўрсатма берганини маълум қилди ва Америка Конгрессидаги “дўстлари”дан Исроилни бойкот қилиш бўйича қонунларнинг бузилишини ўрганиш ва Туркияга қарши санкциялар қўллашни сўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made