Туркия Илон Маскнинг ёрдам таклифини рад этди
Олам
−
06 Февраль 2023
27300Туркия ҳукумати сўнгги ўн йиллик ичида содир бўлган энг кучли зилзиладан сўнг Илон Маскнинг мамлакатга сунъий йўлдош интернети хизматини юбориш таклифини рад этди. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, миллиардер Илон Маск ўз Twitter саҳифасида компанияларидан бири SpaceX Туркия ҳукумати томонидан маъқулланиши биланоқ Starlink тармоғини тақдим этиши мумкинлигини айтган.
Бироқ Туркиянинг юқори мартабали амалдорларидан бири ҳукумат бундай таклиф учун миннатдорлиги, аммо мамлакатда сунъий йўлдош алоқасини таъминлаш учун етарлича жиҳозлар мавжудлигини маълум қилган.
Starlink тармоғи ёрдамида мамлакатга 260 кг оғирликдаги кўп сонли қурилмаларни жойлаштириш орқали интернетга киришни таъминлаш мўлжалланган эди.
SpaceХ маълумотларига кўра, у 5G стандартига мос келадиган секундига 1 гигабит тезликда кенг полосали интернетга уланишни таъминлай олади.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь