Туркия икки йил ичида 2 та катта мусобақа финалини қабул қилади
Спорт
−
23 Май
6013Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Ижроия қўмитаси 2025/26 ва 2026/27 йилги мавсумларда Европа кубоклари финал босқичи ўтказиладиган шаҳарларни тасдиқлади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
2026 йилда Европа Чемпионлар лигаси финали Будапештда, Европа лигаси Истанбулда, Конференциялар лигаси эса Германиянинг Лейпциг шаҳрида бўлиб ўтади. Бир йилдан сўнг Европа лигасининг якуний ўйинига Германиянинг Франкфурт шаҳри, Конференциялар лигасига эса Истанбул мезбонлик қилади. 2027 йилги ЕЧЛнинг ҳал қилувчи ўйини ўтказиладиган жой кейинроқ аниқланади. Агар “Сан-Сиро” стадионида реконструкция ишлари муваффақиятли якунланса, ЕЧЛ финали Миланда ўтказилади.
Маълумот учун, жорий мавсум ЕЧЛ финалига Англия пойтахти Лондон шаҳридаги “Уэмбли” стадиони мезбонлик қилади. Ҳал қилувчи ўйинда Мадриднинг “Реал” клуби Дортмунднинг “Боруссия”си билан баҳс олиб боради. Баҳс Тошкент вақти билан 2 июнга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа лигаси финалида “Байер” клубининг мағлубиятсиз серияси ниҳоясига етгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь