Туркия ички рейсларни бекор қилиши мумкин

Олам 3186
image

Туркияда ноябрь ва декабрь ойларида коронавирусга қарши чоралар кучайтирилиши мумкин. Хусусан, ички рейсларни бекор қилиш имконияти ҳам кўриб чиқиляпти. Бу ҳақда "Daily Hürriyet" хабар берган. 

Манбага кўра, коронавирус тарқалишига қараб янги чекловлар киритилиши ёки баъзи чекловлар бекор қилиниши мумкин.

Коронавирус тарқалишини олдини олиш воситаси сифатида шаҳарлараро қатновлар учун чеклов қайта киритилиши мумкинлиги айтилган. Расмийлар шу масала устида бош қотиришни бошлаган.

Таъкидланишича, мамлакатнинг йирик ҳудудларида шу ҳафта охирида комендантлик соати жорий этилиши мумкин. Аммо бу дарҳол рўй бермаслиги маълум қилинган.

Биринчилардан бўлиб Истанбул ва Мармар денгизи соҳилига туташ бошқа йирик вилоятларда карантин чекловлари кучайтирилиши мумкин.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кўжа эса оғир ҳолатдаги беморлар ва коронавирус юқтириб олаётганлар сони кўпайишда давом этишини айтган. 

Маълумот учун, Туркияда коронавирус юқтирганлар 366 мингдан ошган. 9 минг 950 киши вафот этган. 

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 43 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп киши вирус қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 3.1
t
×