Туркия Грецияни тарихни бузиб кўрсатишда айблади
Олам
−
16 Сентябрь 3835 2 дақиқа
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Грецияни тарихни бузиб кўрсатишда айблади. Бунга жорий йилнинг 14 сентябрь куни Грецияда ўтказилган “Кичик Осиё юнонларининг геноциди хотираси куни” тадбирлари сабаб бўлди. Бу ҳақда “Daily Sabah” хабар берди.
“Греция Анадолуни босиб олиш ва эгаллашга уринган даврга оид асоссиз даъволарнинг хаёлий “юбилейи” баҳонасида грек расмийлари томонидан билдирилган асоссиз ва ғазаблантирувчи баёнотларни рад этамиз,” дейилади Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Шунингдек, вазирлик Греция расмийларини икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ривожланишига тўсқинлик қилишда айблаган.
“Бундай сўзлар тарихий ҳақиқатларга зид бўлиб, икки мамлакат ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларга тўсқинлик қилади,” дейди вазирлик.
ТИВ, шунингдек, Грецияни “ички сиёсий манфаатлар”дан тийилишга ва “икки миллат ўртасида адоват қўзғатишга қаратилган ташаббуслардан” воз кечишга чақирган.
Маълумот учун, Греция 14 сентябрни “Кичик Осиё юнонларининг геноциди хотираси куни” сифатида нишонлайди. Бу эса Туркия томонидан қатъиян рад этилади. 1933 йил 14 сентябрь куни янги ташкил топган Туркия Республикаси ва Греция дўстлик шартномасини имзолаган ва алоқаларни тиклашга ҳаракат қилган, бироқ кейинги ўн йилликларда муносабатлар ёмонлашган. Греция томонининг билдиришича, Усмонийлар даврида “рум” деб аталган этник юнонлар таъқиб ва геноцидга дучор бўлган, бу эса “арманлар геноциди” ҳақидаги даъволарга ўхшаш ҳисобланади.