Туркия ғарбида метеорит қулади (видео) 

Олам 9402
image

Туркиянинг ғарбий қисмидаги Измир шаҳрида 30 июлдан 31 июлга ўтар кечаси метеорит қулаб тушди. Бу ҳақда “Sabah” нашри хабар берган.  

Таъкидланишича, бу воқеа соат 01:54 атрофида ёрқин чақнашлар билан бирга содир бўлган. 

Баъзи гувоҳларнинг айтишича, улар ҳатто портлаш овозига ўхшаш гумбурлашни эшитган. Ҳеч қандай оқибатлар ҳақида маълумот берилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 июль куни Норвегия шарқи бўйлаб метеорит учиб ўтиб, ерга қулаганди. Одамлар унинг гумбурлаган овозини ҳам эшитганди. 

Маълумот ўрнида, олимлар 2021 йил 17 апрель ҳолатига кўра, Ерга яқинлашаётган 25 647 тага яқин осмон жисмларини рўйхатга олган. Рўйхатга олинганлар орасидан 2180 та астероид Ер орбитасидан 8 миллион километр узоқликда учиб ўтади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 396
Рейтинг: 3
t
×