Туркия Фаластин давлатини яратиш масъулиятини ўз зиммасига олишга тайёр – Эрдўған

Олам

image

Туркия Ғазо секторидаги можарони ҳал қилиш учун ҳар қандай масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 1 декабрь куни Дубайда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (CОП 28) иштирокчиларининг 28-конференциясида маълум қилди.

“Туркия келишув жараёнида ҳар қандай масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр”, деган Президент.

Шунингдек, Эрдўған Исроил томонидан Ғазода содир этилган зўравонлик инсониятга қарши жиноят эканини таъкидлаган. Унга кўра, айбдорлар халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида жавобгарликка тортилиши керак.

Бундан ташқари, у Ғазо секторидаги воқеалар пойтахти Шарқий Қуддус билан 1967 йилги чегаралар асосида изчил ва мустақил Фаластин давлатини яратиш зарурлигини кўрсатганини қўшимча қилди.

“Биз Туркия сифатида унинг яратилиши бўйича ҳар қандай масъулиятни ўз зиммамизга олишга тайёрмиз”, дея хулоса қилган Ражаб Тойиб Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчилари конференциясида Исроил Президенти Ицхаак Герцог ҳам қатнашмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг