Туркия биринчи миллий фрегатини сувга туширди (фоторепортаж)

Олам

image

Бугун, 23 январь куни Туркия миллий ҳарбий кемаси – “Истанбул” (F-515) фрегатини сув туширди. Маросимда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам қатнашди.

“Ҳарбий, Иқтисодий ва дипломатик жиҳатдан кучли бўлиш биз учун шунчаки танловдан муҳим заруратдир,”, деган Эрдўған фрегатни сувга тушириш маросимидаги нутқида.

Унинг сўзларига кўра, 2002 йилда мамлакат мудофаа саноатида 20 та лойиҳа амалга оширилган бўлса, ҳозир бу рақам 700 тага етган.

“Биз ўзимизнинг қуруқлик ва денгиз техникаларига бўлган эҳтиёжимиз билан бир қаторда дўст ва иттифоқдош давлатлар эҳтиёжларини ҳам қондирадиган мамлакатга айландик. Биз ўз ҳарбий кемаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва сақлашга қодир 10 та давлат қаторига кирамиз. Биз дронлар, жумладан, ҳужумкор учувчиси учиш аппаратлари ишлаб чиқарадиган етакчи 3-4 давлат қаторидамиз. Бизнинг дронларимизни бутун дунё ҳасад билан кузатяпти”, деган Эрдўған.

1

Биринчи тоифага мансуб “Истанбул” фрегати MİLGEM ҳарбий кемалар қуриш миллий дастури доирасида сувга туширилган бешинчи кема бўлди. Жами 4 та фрегат қуриш режалаштириляпти. Аввал Туркияда “Ада” синфига мансуб 4 та кичик ҳарбий кема ишга туширилганди. Бироқ “Истанбул” ўз тоифасидаги биринчи кема. Фрегатнинг узунлиги 113 метр, кенглиги 14,4 метр, сув сиғими 3 минг тонна атрофида. “Ада” корветларидан фарқли ўлароқ, “Истанбул” фрегати “қуруқлик-ҳаво” ракеталарини учириш тизими билан жиҳозланган.  Фрегат Туркия Денгиз кучларига 2023 йилда топширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг