Туркия Байденнинг қарорига тез орада жавоб беришини маълум қилди
Олам
−
26 Апрель 2021
7017Анқара АҚШ Президенти Жо Байденнинг ХХ асрнинг бошларида Усмонли империясида арман қирғинини тан олиш тўғрисидаги қарорига жавоб беради. Бу ҳақда Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг расмий вакили Иброҳим Калин маълум қилган.
"Яқин кунлар ва ойларда ҳар хил шакл, тур ва даражадаги реакциялар бўлади", деган Эрдўғаннинг вакили.
Калин Америка расмийларининг қарорини "шунчаки фитна солувчи" деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден XX аср бошида Усмонли империясида юз берган хунрезликни арман геноциди деб тан олганди.
Кейинроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли расмий Анқара бу баёнотни рад этишини маълум қилди. Американинг Туркиядаги элчиси ТИВга чақиртирилиб, унга норозилик билдирилди.
Шунингдек, АҚШнинг Туркиядаги элихона ва консулхонаси эҳтимолий норозиликлар сабаб фаолиятини вақтинча тўхтатди.