Туркия армияси Ироқ шимолида икки террористни зарарсизлантирди

Олам

image

Ироқ шимолидаги Пенче-Килит аксилтеррор амалиёти зонасида Курдистон Ишчилар партияси (КИП/PKK)нинг икки жангариси зарарсизлантирилди. Бу ҳақда бугун, 13 май куни Туркия Миллий мудофаа вазирлигида маълум қилинди.

Қайд этилишича, зарарсизлантирилган террорчилар турк аскари Муҳаммад Кючукнинг ўлдирилишида айбдор бўлган.

“Биз шаҳидларимизнинг қонини қасоссиз қолдирмадик ва қолдирмаймиз”, деб ёзади Туркия Миллий мудофаа вазирлиги.

Мудофаа вазирлиги амалиётларнинг айни қатъият билан давом этишини таъкидлаган.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған PKK жангарилари 1984 йилдан 2020 йилнинг мартигача Туркия хавфсизлик кучларининг 7500 нафар ходими ва 6800 нафар тинч аҳоли вакилларини ўлдирганини айтган.

Маълумот учун, АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳам PKK'ни террор ташкилоти рўйхатига киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ироқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг