Туркия “Ал-Ақсо”га қилинган босқин юзасидан муносабат билдирди

Олам

image

Аввалроқ, Қуддусда мутаассиб яҳудийлар Исроил полицияси ҳамроҳлигида “Ал-Ақсо” масжиди ҳудудига бостириб киргани ҳақида хабар берган эдик.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроил полицияси томонидан “Ал-Ақсо” масжидининг дахлсизлиги бузилиши, хусусан, фаластинликларга қарши шовқинли граналардан фойдаланиб, уларнинг ҳибсга олинишини ва мутаассиб яҳудийларнинг муқаддас зиёратгоҳ ҳудудига бостириб киришини қоралади.

“Анқара Исроил хавфсизлик кучлари томонидан бир қатор фаластинликларнинг, жумладан, аёллар ва болаларни ҳибсга олинишини ва ҳақоратланишини қоралайди”, дейилади хабарда.

Туркия ТИВ Исроил мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойида ҳам “Ал-Ақсо” масжидига нисбатан провокация уюштирганини эслатган.

“Рамазон ойида Исроилнинг “Ал-Ақсо”га қарши тажовузи туфайли юзага келган кескинлик ва можаро хотираси ҳали ҳам сақланиб турган шароитда бундай провокациялар фавқулодда хафвли”, дея таъкидлаган ТИВ.

Туркия яна бир бор Исроилни зудлик билан бу фитналарни тўхтатишга чақирган.

Маълумот учун, бугун, 18 июль куни 1 210 нафар мутаассиб “Ал-Ақсо” масжидининг жануби-ғарбидаги “Боб ал-Мағриб” дарвозасидан муқаддас қадамжога бостириб кирди. Мутаассиб кайфиятдаги одамлар яҳудийлар халқининг миллий мотам куни – Тўққизинчи ава муносабати билан зиёратгоҳ ҳудудига бостириб киришга чақирган.

Бундан ташқари, кучишлатар тузилма ходимлари “Ал-Ақсо” ҳудудидаги Қибла масжидида пластик ўқ ва кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланган. Полиция “Ал-Ақсо” масжидининг барча кириш жойларида тўсиқлар ўрнатган. Шунингдек, 40 ёшга тўлмаган фаластинликлар зиёратгоҳга киритиш тўхтатиб қўйилган. “Ал-Ақсо” зиёратгоҳи атрофидаги кескинлик сақланиб қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ал-Ақсо Қуддус

Баҳолаганлар

345

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг