Туркия АҚШ учун янги муаммолар тайёрламоқда – “Bloomberg”

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Туркия билан қарама-қаршиликка тайёрланиши керак, чунки Анқара Вашингтонга муаммо туғдириши мумкин. Бу ҳақда Американинг “Bloomberg” нашри журналисти Бобби Гош ёзмоқда.

Муаллифга кўра, Туркиянинг АҚШ ва Европа Иттифоқи билан муносабатлари яқин ойларда ёмонлашиши кутилмоқда, чунки Анқара оғир иқтисодий аҳволда, Эрдўған эса айбдорни топиши керак бўлади.

“У (Эрдўған – таҳр.) аллақачон АҚШ ва Европага қарши риторикасини кучайтира бошлаган. Ўтган ҳафта турк ёшлари билан пухта режалаштирилган учрашувда у Ғарбни ёлғончи ва ишончсиз деб қоралади. Инфляция ва валюта қадрсизланишининг икки баравар юки остида қолган турклар айбни Президентига эмас, балки АҚШ ва Европа тўнкаришга мажбур бўлади”, деб ёзади Бобби Гош.

Муаллиф Туркия аллақачон НАТО билан қарама-қаршилик йўлига ўтганини айтиб, Эрдўғаннинг Финляндия ва Швециянинг альянсга қўшилишига қарши чиққанини эслатиб ўтган. Унга кўра, бу Туркия ва Ғарб давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ёмонлашишига олиб келади.

“Қўшма Штатлар ва Европа Эрдўғаннинг қаршиликларига тайёрланиши керак”, дея хулоса қилан журналист.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Туркия

Баҳолаганлар

712

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг