Туркия аэропортлари октябрь ойида қарийб 9 миллион кишига хизмат кўрсатди
Олам
−
09 Ноябрь 2020 3356 1 дақиқа
Туркия аэропортлари октябрь ойида 8 миллион 874 609 йўловчига хизмат кўрсатди. Уларнинг 5 миллион 149 446 нафари ички қатновлардан, 3 миллион 723 645 нафари эса халқаро йўналишлардан фойдаланган. Бу ҳақда мамлакат транспорт ва инфратузилма вазирлиги хабар бермоқда.
Ўтган ой Туркия аэропортлари жами 108 119 самолётни учирган ва қабул қилиб олган.
Бу вақт оралиғида Туркиянинг ҳаво бандаргоҳлари 61 364 та ички ва 31 015 та халқаро рейсларга хизмат кўрсатган.
Октябрь ойида аэропортларда юк айланмаси (юк, почта ва багаж) 246 871 тоннани ташкил қилган (ички рейсларда – 55 752 тонна, халқаро – 191 119 тонна).
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 март куни Туркияда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилгандан кейин Туркияда кучайтирилган карантин чекловлари жорий қилинди. Бироқ мамлакат биринчилардан бўлиб карантин чекловларини юмшатди ва хорижлик сайёҳларни қабул қилишни бошлади. Бунинг учун энг аввало аэропортлардан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилди.
Live
Барчаси