Туркия 2036 йилги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи
Спорт
−
04 Апрель 2023
3473Туркиянинг Истанбул шаҳри 2036 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини қабул қилиш учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашувда маълум қилди.
2036 йилги Олимпиада мезбонлигига 10 мамлакат даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида Жанубий Корея, Қатар, Германия, Мексика, Венгрия, Миср, Ҳиндистон ва Индонезия каби давлатлар мавжуд. Истанбул бундан аввал ҳам Олимпиада мезбонлиги учун курашган. Жумладан, шаҳар 2020 йилги Олимпия ўйинлари мезбонлиги учун Токио билан жиддий рақобат олиб борган.
Маълумот учун, Олимпия ўйинлари 2024 йил Париж (Франция), 2028 йил Лос-Анжелес (АҚШ), 2032 йил эса Брисбен (Австралия) шаҳарларида ўтказилади. Тез орада 2036 йилги баҳслар мезбони ҳам аниқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь