Туркия 2028 йилгача Нахчивонга темир йўл қуришни режалаштирмоқда

Олам

image

Туркия Озарбайжоннинг Нахчивон шаҳрига темир йўл қурилиши бўйича тендер тайёрлашни бошлади ва унинг қурилишини беш йил ичида якунлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғлига таяниб, “Yeni Şafak” газетаси ёзмоқда. 

“Тендерга техник тайёргарлик ишлари давом этмоқда, лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқланди. Қарс-Нахчивон темир йўл йўналиши узунлиги 224 кмни ташкил қилади”, дейди вазир. 

Йўлни ташқи сармоя ва кредитлар жалб этиш ҳисобига қуриш режалаштирилган. Уралўғлининг аниқлик киритишича, лойиҳа 2023 йилга мўлжалланган инвестиция дастурига техник ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида киритилган. Шунингдек, у 2024 йилга мўлжалланган инвестиция дастурининг бандларидан бири сифатида таклиф этилади. Вазирнинг сўзларига кўра, бу йўналиш Туркиянинг ташқи савдо ва транзит ташишдаги устунлиги ва рақобатбардошлигини оширади. 

Лойиҳа бўйича тайёргарлик ишлари 2019 йилда бошланган. Қарсдан Нахчивон вилоятининг Озарбайжон билан чегарасигача бўлган йўналишда бешта станция қурилиши кутилмоқда. Поездларнинг лойиҳавий тезлиги соатига 160 кмни ташкил этади. Мазкур йўналиш бўйлаб 10 та кўприк, 18 км сув тармоғи, 144 та ер ости йўлаклари қурилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Нахчивон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг