Туркия ҳам коронавирус вакцинаси тайёрлаш пойгасига қўшилди

Саломатлик 6208
image

Туркиялик тиббиёт мутахассислари ишлаб чиққан коронавирус вакцинаси одамларда клиник синовдан ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.

“Туркия АҚШ ва Хитой билан бир қаторда коронавирусга қарши вакцина тайёрлаётган давлатлар учлигига кирди. Бизнинг икки вакцинамиз ҳайвонларда муваффақиятли синовдан ўтди. Улардан бирини инсонларда синашга рухсат берилди”, дея Президентнинг сўзларини келтирди “Anadolu”.

Маълумот учун, 29 июль куни Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа мамлакат коронавирус вакцинасини яратиш масаласида Россия ва Хитой билан алоқада эканини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳоризда вакцина борасида Россия етакчилик қиляпти. 12 август куни РФда дунёдаги биринчи коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтказилади. Хитой, АҚШ, Буюк Британия ва Ҳиндистон ҳам коронавирус вакцинасининг синовини бошлаб юборган. Хусусан, Хитой ва АҚШ энг йирик синовни ўтказяпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 279
Рейтинг: 3
t
×