Хитой биринчи бўлиб коронавирус вакцинасининг глобал синовини бошлади

Саломатлик 25976
image

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида Хитойда ишлаб чиқилган инактивлаштирилган коронавирус вакцинасининг биринчи глобал клиник синовлари бошланди.

COVID-19 нинг инактивлаштирилган вакцинаси China National Pharmaceutical Group Co., Ltd. (Sinopharm Beijing) таркибига кирувчи Хитой миллий биотехнология гуруҳи қошидаги Ухань биологик маҳсулотлар институтида (CNBG) таёрланган.

COVID-19 нинг инактивлаштирилган вакцинаси 1 ва 2-босқичлардаги синволарда барча иштирокчиларда антитанача ҳосил қилган.

Абу-Даби соғлиқни сақлаш департаменти Абдулло ибн Муҳаммад Ал-Ҳамид дунёда биринчи бўлиб инактивлаштирилган коронавирус вакцинасининг 3-босқич синовининг иштирокчисига айланди. Синов учун БАА танланишининг сабаби бор. Мамлакатда 200 дан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қилади. Бу вакцинани мумкин қадар кўпроқ этник гуруҳ вакилларида синаб кўриш имконини беради. Бу вакцинанинг оммабоплигини оширади.

Вакцина синови G42 Healthcare ва Sinopharm CNBG ҳамкорлигининг натижаси ҳисобланади. БАА соғлиқни сақлаш идоралари синовларда 15 минг волонтёр иштирок этишига рухсат берди.

Аввалроқ, Россия ҳам коронавирус вакцинаси масаласида ижобий натижаларга эришгани ҳақида хабар берган эдик. Мамлакатда илк вакцинани август ойи ўрталаригача рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1289
Рейтинг: 2.9
t
×