Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарлари фавқулодда саммит ўтказдилар
Жамият
−
10 Апрель 2020
7341Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус тарақалишига қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга бағишлаб видеоанжуман тарзида йиғилиш ўтказилди.
Унда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқев, Қирғиз Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус иштирок этди.
Тадбир кун тартибига савдо ва транзит-транспорт алоқаларини таъминлаш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик ва Туркий Кенгашга аъзо мамлакатлар фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш масалалари киритилган. Иштирокчилар коронавирус инфекциясига қарши миллий миқёсда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот алмашдилар.
Йиғилишда коронавирус пандемияси Туркий Кенгашга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб, унинг оқибатларини бартараф этиш учун қўшма "Ҳаракат режасини" ишлаб чиқишни таклиф қилинган.
Фавқулодда йиғилиш якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилинди.
LiveБарчаси