Лаззатнинг янги номини “Resto”да кашф қил
Бизнес
−
21 Июнь
4131Тошкент марказида ҳашаматли “Resto” ресторани ўз фаолиятини бошлади. У мижозларга бир эмас, учта миллий ошхона таомларини таклиф этади. Турк, Пан-Осиё ва фьюжн таомлари менюдан ўрин олган.
Искандар кабобдан тортиб, итальян пастасигача. Классик Хитой гуручидан қисқичбақали таомгача, барчасини бир ердан топиш мумкин.
“Resto” бир вақтнинг ўзида ҳам ҳашамат, ҳам қулайлик, ҳам оиланинг барча вакили учун мос келадиган мазали таом тақдим этиши билан ҳам бошқа ресторанлардан ажралиб туради.
Айниқса, денгиз маҳсулотларидан тайёрланган таомлар алоҳида эътиборга молик. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда бундай таомларни тақдим этувчи ресторанлар бармоқ билан санарли.
Рестораннинг дизайни ҳам ноодатий. Бир вақтнинг ўзида ҳам Европа жиҳозларини, ҳам Осиё интерьерини кўришингиз мумкин. Бино икки қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватда болалар учун майдонча мавжуд.
Шунингдек, ёз мавсуми учун очиқ айвонни ҳам учратишимиз мумкин. Умумий ҳисобда, ресторан ўз бағрига 300 та меҳмонни сиғдира олади.
“Шахсий тажрибамдан айтишим мумкинки, оилавий овқатланишга чиққанда ҳамманинг хоҳиши фарқланади. Кимнингдир шашлик, кимнингдир пицца егиси келади, яна кимнингдир Пан-Осиё таомини егиси келади. Шунда, кўпроқ болалар ва бошқа оила аъзонгиз истаган жойга боришингизга тўғри келади. Биз шуни ҳам инобатга олиб, барчасини бир жойда жамлаганмиз. Шунингдек, болалар майдончаси ҳам бор”, дейди ресторан асосчиси Мақсад Мансуров.
Ошпазларнинг маҳорати эса таҳсинга сазовор. Ресторан асосчиси мазали таомларнинг сири нимада эканлигини очиқлади:
“Ошпазларнинг энг зўрини йиққанмиз. Менюдаги ҳар бир таомни ўзим дегустация қилганман”, дейди у.
Кеча давомида меҳмонлар ўртасида ютуқли ўйин ўйналди. Ғолиблар лототрон ёрдамида аниқланди. Омадли иштирокчиларга совға сифатида Black Star CarWash’дан 5 та олтин карта ҳамда Centris Fit’дан 3 ойлик обуна карточкаси тақдим этилди.
Ҳозир ресторанда яна бир катта акция кетмоқда. Унга кўра, ташриф буюрган меҳмонлар ютуқли ўйинда иштирок этиши ва қимматбаҳо машинани қўлга киритиши мумкин.
Ҳар бир оила аъзосининг дидига мос таом тақдим эта оладиган олий даражадаги ресторан яқинларингиз билан яхши кунларингизни нишонлаш учун энг яхши танлов бўла олади. Ресторан “Resto” сизни кутади!
Батафсил малумот учун: 📞 55 514-11-11 | Instagram
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь