Турк лираси тарихий даражада қулади
Олам
−
09 Октябрь 2023
11009Турк лираси яна АҚШ долларига нисбатан тарихий рекорд даражада қулашни қайд этди. Халқаро Forex бозорида АҚШ доллари/турк лираси валюта жуфтлиги қиймати 2,08 фоизга ошди ва бугун, 9 октябрь куни Тошкент вақти вақти билан соат 10:45 ҳолатига кўра бир доллар учун 28,1125 лирага етди. Соат 13:41 га келиб, курс бир доллар учун 27,7 лирагача тушди, бу аввалги савдо сессиясининг ёпилиш даражасидан 0,59 фоизга юқори.
Халқаро иқтисодчиларнинг фикрича, турк валютасининг заифлашишига Яқин Шарқдаги можаронинг кучайиши сабаб бўлган.
Можаро барча қўшни давлатларга таъсир қилмоқда, бу турк лирасига ҳам салбий таъсир кўрсатган.
Турк лирасининг тушишига долларнинг жаҳон валюта бозорида деярли барча валюталарга нисбатан кучли мустаҳкамлангани ҳам ёрдам бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади.
Шундан сўнг, Бош вазир Биньямин Нетаньяху исроилликларга мурожаат билан чиқиб, мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ҳарбий операция эмас, балки тўлақонли уруш эканини айтди. Сўнгги маълумотларга кўра, можаро қурбонлари сони 1100 га яқинлашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь