Туризм ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият 5032
image

Ўткир Саидов Туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризми бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу маълумотни QALAMPIR.UZ манбаси тасдиқлади.

Маълумот учун, Ўткир Саидов тайинловга қадар собиқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Ўткир Саидов 1988 йилнинг 11 августида Самарқанд вилояти, Жомбой туманида туғилган. 2011 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институтининг филология факультетини, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини  тамомлаган.

2017 йилдан буён Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. 2019-2020 йиллар давомида Қўмитанинг Жамоат ташкилотлари ва чет элдаги диаспоралар ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонига асосан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинган эди.

Жорий йилнинг 9 апрель куни Президент Азиз Абдуҳакимовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири лавозимига тасдиқлади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3
t
×