Президент Азиз Абдуҳакимовни янги лавозимга тайинлади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 9 апрель куни Азиз Абдуҳакимовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Шунингдек, Президентнинг 9 апрель куни қабул қилган ПҚ-5069-сонли қарорига биноан:

•    Улуғбек Аҳмадович Азамов туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

•    Абдулазиз Ўролбоевич Ақкулов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;

•    Авазжон Қудратиллаевич Каримов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;

•    Зариф Очилович Казаков туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.


Шу билан бирга, Президентнинг ПҚ-5068-сонли қарори асосида бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фахриддин Умарович Давруков Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Президентнинг тегишли Фармонига асосан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Азиз Абдуҳакимов

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг