Туризм ва спорт вазирига икки ўринбосар тайинланди
Жамият
−
03 Февраль 2022
6600Ўзбекистон Республикаси Президентининг кеча, 2 февраль куни қабул қилинган қарорига кўра, Шахрилло Шарипович Маҳмудов ва Абдулло Убайдуллоевич Аслонов Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Абдулло Убайдуллоевич Аслонов 1984 йил 8 июль куни Самарқанд вилоятида туғилган. 2014 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институти магистратурасини тамомлаган.
Шунингдек, у Regent London (Англия), Kings Institute (Англия), Marlborough College of Businnes and Technology (Англия) талабаси бўлган. Кўп йиллар давомида Абдулло Аслонов “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тизимида фаолият юритган. 2020 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси ҳисобланади.
Шахрилло Шарипович Маҳмудов 1970 йил 13 сентябрда Бухоро вилоятида туғилган. У 1992 йилда Бухоро давлат педагогика институтини “жисмоний тарбия ўқитувчиси” йўналишини тамомлаган. 2013 йилдан буён Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шахрилло Маҳмудов 2002 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, 2016 йилда “Мехнат шуҳрати” ордени ҳамда 2021 йилда “I даражали Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланган.
Шу ўринда Ўткир Саидов ва Авазжон Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимларидан озод этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь